АҚШда “Ҳелен” тўфони қурбонлари сони олти нафарга етди

АҚШда “Ҳелен” тўфони қурбонлари сони олти нафарга етди

27 сентябрь куни кечқурун АҚШ жануби-шарқида содир бўлган “Ҳелен” тўфони қурбонлари сони олти кишига етди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият маълумотларига таяниб ABC News хабар берди.

“Мамлакатнинг жанубий ҳудудларини қамраб олган “Ҳелен” тўфони оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди”, дейилади хабарда.

Шимолий Каролинада дарахтнинг уй устига қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна бир киши жароҳатланди. Бундан ташқари Жоржия штатида ҳам икки киши ҳалок бўлди.

Аввалроқ тўфон оқибатида Флорида штатида бир киши, Жоржияда эса 2 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!