Агар Беларусга ҳужум қилинса, Минск Россия билан келишувга кўра мамлакатда жойлашган ядро қуролидан фойдаланишга тайёр бўлади, деди республика президенти Александр Лукашенко, деб хабар беради БелТА.
Беларус давлати раҳбарининг таъкидлашича, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин ядровий доктринани ўзгартиришга бағишланган нутқида Беларусга ҳужумда бундай қуроллардан фойдаланиш мумкинлигини тасдиқлаган эди.
«Раҳмат, яқинда Путин ядро доктринасига тузатишлар киритиб, буни тасдиқлади, яъни Россия ва Беларусга ҳужум - биз ядро қуролидан фойдаланамиз. У менинг гапимни тасдиқлади. Бу менинг баёнотимнинг моҳияти эди. Улар бизга ҳужум қилишлари биланоқ - НАТО НАТОдир; америкаликлар ва поляклар, улар чегара бўйлаб, айниқса Полша чегараси бўйлаб саф тортишган; биз биламизки, Полша раҳбарияти қўлларини ишқалаяпти - биз ядро қуролидан фойдаланяпмиз. Россия ҳам биз томон интилади,» - деди Беларус етакчиси.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.
The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.
Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.