Нью-Йоркда бўлиб ўтган "Ғазо секторидаги вазият ва адолатли ва кенг қамровли тинчликка эришиш йўли сифатида икки давлат ечимини амалга ошириш" мавзусидаги вазирлар учрашувида у Фаластин давлатини яратиш коалицияси Европа ҳамкорлиги ва араб давлатларининг саъй-ҳаракатлари самараси эканини таъкидлади.
“Араб ва ислом давлатлари ҳамда европалик ҳамкорларимиз номидан тинчликка эришишга ёрдам берувчи икки давлат ечимини амалга ошириш учун халқаро коалиция тузилганлигини эълон қиламиз ва сизни Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган биринчи учрашувда иштирок этишга таклиф қилишдан мамнунман”, - деди у.
У, шунингдек, “урушни зудлик билан тўхтатиш ва икки давлат ечимини амалга ошириш учун амалий чораларни биргаликда қўллаш зарурлигини” таъкидлади.
Шаҳзода Файсал бин Фархон, шунингдек, “Ғазо секторидаги уруш, Ғарбий Соҳилда Исроил ишғол кучлари томонидан содир этилаётган жиддий қонунбузарликлар, шунингдек, Ал-Ақсо масжиди, исломий ва насронийларга таҳдидлар билан бир қаторда, гуманитар фалокатга сабаб бўлганини” қайд этиб ўтди.
Унинг таъкидлашича, "ўз-ўзини ҳимоя қилиш ўн минглаб тинч аҳолини ўлдиришни, мунтазам равишда йўқ қилиш амалиётини, мажбурий кўчиришни, очликдан уруш қуроли сифатида фойдаланишни, энг оғир шаклларда мунтазам қийноқлар, шу жумладан, жинсий зўравонлик ва бошқа ҳужжатлаштирилган жиноятларни қўллашни оқламайди".
Ўтган ҳафта Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Фаластин давлати тузилмагунча унинг мамлакати Исроил билан дипломатик алоқалар ўрнатмаслигини таъкидлаган эди.
Унинг қўшимча қилишича, қироллик пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини яратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини тўхтатмайди ва бусиз Саудия Арабистони Исроил билан ҳеч қандай дипломатик алоқалар ўрнатмаслигини таъкидлади.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.