“Олтиариқда яшовчи эркак аёлни шунақа хўрлаяпти”ми?

“Олтиариқда яшовчи эркак аёлни шунақа хўрлаяпти”ми?

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган “Олтиариқда яшовчи эркак аёлни шунақа хўрлаяпти” мазмунидаги хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 27 сентябрь куни Олтиариқ тумани Шарқ маҳалласида ўзаро қариндош бўлган видеотасвирдаги эркак ва аёл ўртасида келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан.

Мазкур ҳолат шу куннинг ўзида Олтиариқ туман ИИБ томонидан рўйхатга олиниб, аёлнинг тан жароҳатлари оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!