Финляндия Россия Федерацияси билан чегара яқинида НАТО қўмондонлик марказини яратмоқда
Россия чегарасидан 200 километр узоқликда жойлашган Финляндиянинг Миккели шаҳридаги янги армия штаб-квартирасида турли мамлакатлардан келган бир неча ўнлаб ходимлар жойлашади. «Бу билан Финляндия Россияга биз НАТОнинг тўлақонли аъзоси эканлигимиз ҳақида сигнал юбормоқда», деди мамлакат мудофаа вазири Антти Хакканен ва Финляндия армияси қўмондонлиги аллақачон Миккели шаҳрида жойлашганини қўшимча қилди.
Июнь ойида НАТО мудофаа вазирлари Шарқий НАТО мамлакатлари хавфсизлигини таъминлаш учун Финляндияда ротацияли қуруқликдаги кучларни (ФЛФ) жойлаштиришга ҳам қарор қилишди.
Август ойи охирида Финляндия ташқи таҳдидларни олдини олиш учун ўз ҳудудида НАТО зирҳли бригадасини жойлаштириши мумкинлиги хабар қилинган эди. Iltalehti ёзганидек, Миккелида 4-5 минг аскар ва офицердан иборат бригада жойлаштирилади. Бундан ташқари, Скандинавия мамлакатлари томонидан яриморол шимоли орқали Норвегия портларидан Финляндиягача бўлган ҳарбий транспорт коридори яратилгани маълум бўлди.