Самарқанддаги нохуш ҳолат: "Ўзбекларга кофе берманглар..."

Самарқанддаги нохуш ҳолат: "Ўзбекларга кофе берманглар..."

"Kun.uz" журналисти Шуҳрат Шокиржонов Самарқандда ўзи дуч келган ҳолат ҳақида ёзди.

"Эрталабдан хорлашди: кулишимниям йиғлашимниям билмаяпман.

Осиё Инфратузилма ва инвестициялар банкининг Самарқанддаги йиғилишини ёритиш учун Туризм марказига бордим.

Бейжикни олдим. Тадбирнинг медиага масъул ходимлари, "О, Кун.узданмисиз", деб яхши қарши олишди. Эртага очилиш маросими ва матбуот анжумани бўлишини тушунтириб, бемалол, медиа марказда жойлашиб, кофе чой ичишим мумкинлигини айтишди.

Ота-бобом ичмаган кофени мен ичмай ўлай, бориб официант болага "қани, ука битта аччиқ кофе дамла-чи", десам:

- Ака, катталар ўзбекларга кофе берма, фақат чет элликларга деган, — дейди кўзини лўқ қилиб.

Ҳеч ким бунақа мулзам қилмаган эдие шу пайтгача.

"Бермасанг берма, жигитти кўкрагига тепма", дейишади-ку?!

Бунақа муносабатдан кейин боради, деб ўйлайсизларми тадбирга мени?"

деб ёзади Шокиржонов ўз каналида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!