Исроил ҳаво кучларининг Байрутда Ҳизбуллоҳ етакчисини ўлдиришга уриниши муваффақиятсизликка учради
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ливандаги шиа Ҳизбуллоҳ ҳаракати етакчиси Ҳасан Насруллоҳни Байрутга зарба бериш орқали йўқ қилишга уринди, бироқ бу операция муваффақиятсиз тугади. Бу ҳақда Ал-Арабия телеканали ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
«Исроилнинг Байрутда Ҳасан Насруллоҳни йўқ қилишга қаратилган ҳаво ҳужумлари муваффақиятсиз якунланди», — дейилади нашрда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).