Эрон президенти: "Исроилнинг зарбаси жавобсиз қолмайди"

Эрон президенти: "Исроилнинг зарбаси жавобсиз қолмайди"

Эрон ҳукумати Ливан халқига ҳамдардлик билдириб, Исроил ҳаво кучларининг Бейрут жанубидаги "Ҳизбуллоҳ"нинг ерости қароргоҳига берган зарбаси ортидан тегишли чоралар кўришини маълум қилди.

Бу ҳақда Эрон Ислом Республикаси президенти Масъуд Пезешкиён маълум қилди, деб хабар беради Tasnim агентлиги.

“Эрон Ислом Республикаси ҳукумати сионистларнинг сўнгги жинояти юзасидан чора кўради ва ҳар доим Ливан халқи тарафида бўлади”, - деди Эрон президенти.

Шунингдек, Эрон президенти ҳужум оқибатида ҳалок бўлган ва яраланган барча инсонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди ва воқеани "уруш жинояти" деб атади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!