“Хелен” тўфони Флорида қирғоқларига келиб, Жоржия ва Жанубий Каролина томон йўл олди, қурбонлар бор, деб хабар беради NBC News.
4-тоифали довул Флорида шимолидаги Биг-Бенд минтақасида максимал шамол тезлиги 140 миля (225,3 км/соат) ни ташкил этди.
Қайд этилишича, тўлқинлар баландлиги 20 футга (6 метр) етган. Миллий океан хизматининг Леви округидаги Сидар-Кидаги сув оқими ўлчагичи сув сатҳи ўртача 8,68 фут (2,6 метр) дан юқори бўлганини маълум қилди, бу эса штатда сув тошқинига сабаб бўлди.
Флориданинг 67 та округидан 61 тасида фавқулодда ҳолат эълон қилинган, бир қанча округларда эвакуация қилиш ҳақида буйруқ берилган.
«Power Outage.us» сайтига кўра, Флоридада 1 036 553 та уй ва корхона электр таъминотисиз қолган. Энг кўп узилишлар Форс кўрфази қирғоғида содир бўлган.
Довуллар бўйича миллий марказ маълумотларига кўра, Флорида штатидаги Перри-Фоли аэропортида 99 миля (159 км/соат) шамол тезлиги қайд этилган.
Флорида штатининг Тампа шаҳрида бир ҳайдовчи машинасига белги қулаши оқибатида вафот этди.
Довул жанубий Жоржия томон йўл олди ва максимал шамол тезлиги соатига 110 милни ташкил этади, бу уни 2-тоифали «Саффир-Симпсон» довулига айлантиради.
Жоржия жанубидаги Валдоста, Томасвилл ва Куитман шаҳарлари "экстремал шамолдан огоҳлантириш" остида. Аҳолига зудлик билан ёпиқ жойларга ёки бошпаналарга кўчиш тавсия этилади.
Жоржия штатининг Уилер округида кучли шамол кўчма уйни ағдариб юбориши оқибатида икки киши ҳалок бўлди.
Президент Жо Байден Жанубий Каролинада фавқулодда ҳолат эълон қилишни маъқуллади ва штатга 40 дан ортиқ округларда "Хелен" тўфони оқибатларини бартараф этиш учун федерал ресурс ажратишни буюрди.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.