Канада ҳукумати 20 мингга яқин фуқароларини Ливандан эвакуация қилмоқда
Канада мудофаа вазири Уилям Блер Ливандан 20 минг канадаликни эвакуация қилиш режасини маълум қилди , деб хабар бермоқда CБC телеканали .
“Ҳозирги босқичда бу фақат эҳтиёт чораси. Биз Ливандаги вазиятнинг ёмонлашувидан хавотирдамиз ва уни диққат билан кузатиб борамиз. Баъзи ҳолатлар борки, эвакуация қилишнинг иложи бўлмаслиги мумкин», - деди вазир.
Унинг аниқлик киритишича, Канада фуқаролари ўз ватанларига зудлик билан эвакуация қилинмаслиги мумкин, лекин биринчи навбатда хавфсиз жойга олиб кетилиши мумкин, улардан бири Кипрдир .
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).