Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасида расмий ташриф билан бўлиб турибди.
Ташрифнинг биринчи куни Сенат Раиси бир қатор учрашувлар ўтказди.
Жумладан, Т.Нарбаева Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Бутунхитой қўмитаси Раиси Ван Хунин билан учрашди.
Учрашувда давлатларимиз раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида кўп томонлама стратегик алоқалар янги босқичга юксалганлиги эътироф этилди.
Мулоқот давомида Сенат Раиси парламентлараро алоқаларни узвий давом эттириш, дўстлик гуруҳлари фаолиятини жадаллаштириш билан бирга икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорлик, бунда маҳаллий Кенгашлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш зарурлигини алоҳида қайд этди.
Шу билан бирга, томонлар савдо-иқтисодий, технология, транспорт, энергетика, фан-таълим, инновация, туризм соҳалари ҳамда қишлоқ хўжалиги ва экология масалалари юзасидан ўзаро ҳамкорлик режаларини муҳокама қилди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.
Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.