Доғистондаги ёқилғи қуйиш шохобчасида юз берган портлашда 11 киши ҳалок бўлди

Доғистондаги ёқилғи қуйиш шохобчасида юз берган портлашда 11 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Доғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, яна 11 киши турли даражада жароҳатланган. Портлашга ёқилғи ташувчи танкерда чақнаш юз бергани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Доғистон раҳбари Сергей Меликов 28 сентябрни ҳалок бўлганлар хотирасига мотам куни деб эълон қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!