Тошкентда вайнер Нигина йўлда хавфли манёвр қилгани учун жавобгарликка тортилди

Тошкентда вайнер Нигина йўлда хавфли манёвр қилгани учун жавобгарликка тортилди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда вайнер Нигина юқори тезликда ҳаракатланиб, ўткир манёврлар қилгани акс этган видео тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.

Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси 2003 йилда туғилган Н.М.га нисбатан қоидабузарлиги юзасидан МЖТКнинг 128-5-моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда ҳайдовчи билан профилактик суҳбат олиб борилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!