Спорт-таълим муассасаларига кириш учун касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланди

Спорт-таълим муассасаларига кириш учун касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланди

Жорий йилнинг 23-28-июл кунлари олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари, Денов ва Урганч дзюдо спорт маҳорати мактаблари ҳамда Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернатларида касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилиши белгиланган.

Шунга кўра, бугун Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернатига кириш учун касбий (ижодий) имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда.

Имтиҳон натижаларини киритиш онлайн “ЭРП спорт” ягона электрон бошқарув тизими орқали баҳоланмоқда ҳамда жараёнлар шаффофлигини таъминлаш мақсадида ота-оналар учун ушбу ҳавола орқали жонли трансляция қилинмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!