Собиқ вазирнинг суди жонли эфирда узатилиши керак

Собиқ вазирнинг суди жонли эфирда узатилиши керак

Шу кунларда собиқ қишлоқ хўжалиги вазири А.Воитов ва бошқаларга оид жиноят иши судда кўриб чиқилмоқда.

Собиқ вазир Жиноят кодексининг 167-моддасининг (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми а-банди, в-банди, 205-модда (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми а-банди, 206-модда (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 2-қисми а-банди, 209-модда (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми а-бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон Фармонига мувофиқ, давлат хизматчиларининг касбий фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид ишлар бўйича суд мажлислари телеканаллар, шунингдек, интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилиши лозимлиги белгиланган.

Шунга асосан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур суд мажлиси юқоридаги Фармон талаблари асосида жамоатчилик учун очиқ тарзда ўтказилиши мақсадга мувофиқ эканлигини маълум қилди.

Ушбу талаблар бўлишига қарамай, суднинг 6 сентябр кунги мажлисида ОАВ вакилларининг фаолияти чеклаб қўйилди. Уларга суд мажлисида фото, видео ва аудиоматериал олиш тақиқланди. ОАВ вакиллари шундан сўнг суд залини тарк этишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!