Шомуродов операция қилинди

Шомуродов операция қилинди

Италиянинг "Кальяри" клуби Элдор Шомуродовнинг операцияси бўйича расмйи баёнот берди.

"Бугун футболчимиз Элдор Шомуродовнинг оёғида жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Муолажа Римдаги Villa Stuard госпиталида профессор Аттилио Стануччи томонидан ва клубнинг тиббий бўлими бошлиғи Марко Скорку иштирокида амалга оширилди. Операция муваффақиятли ўтди" - дейилади клубнинг расмий баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ муваффақиятли операция қилинган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов "Инстаграм" орқали мухлисларга мурожаат қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!