"Шанхай ҳамкорлик ташкилоти: Марказий Осиёдан Евроосиёгача" мавзусида конференция бўлиб ўтди

"Шанхай ҳамкорлик ташкилоти: Марказий Осиёдан Евроосиёгача" мавзусида конференция бўлиб ўтди

17 июнь куни Марказий Осиё халқаро институтида ШҲТ Хартиясининг 20 йиллигига бағишланган "Шанхай ҳамкорлик ташкилоти: Марказий Осиёдан Евроосиёгача" мавзусида конференция бўлиб ўтди. Aнжуман Марказий Осиё халқаро институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилди.

Халқаро конференцияда ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари, ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси котибияти ва Ижроия қўмитаси ходимлари, Марказий Осиё давлатлари, Россия, Хитой, Эрон, Ҳиндистон, Покистон, Беларус, Озарбайжон таҳлил тузилмаларининг йетакчи експертлари ҳамда Ўзбекистон вазирлик ва идоралари вакиллари иштирок этди.

Конференция ШҲТнинг Евроосиёда, жумладан Марказий Осиёга алоҳида урғу берган ҳолда ўзаро боғлиқликни кучайтириш учун сиёсий платформа сифатидаги салоҳияти ҳақидаги ғояларни илгари суриш, шунингдек, бўлажак Самарқанд саммити чоғида тегишли ташаббуслар ва таклифларни тайёрлашда фойдаланиш учун Ташкилотни янада транформация қилишга доир янги ғоялар ва экспертлар баҳоларини жамлаш ва умумлаштириш мақсадида ташкил этилди.

Aнжуманда ведио мурожаат ҳамда Ташкилотнинг масъул ходимлари онлайн конференциядан фойдаланилди.

Конференция ШҲТ Миллий координаторлари ҳамда ШҲТга аъзо давлатларнинг илмий-тадқиқот институтлари вакиллари ўртасида сиёсий, иқтисодий, гуманитар ҳамкорлик, терроризмга қарши кураш ва бошқа соҳаларга доир масалалар юзасидан очиқ ва конструктив фикр алмашиш майдонига айланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!