Серхио Рамос Чемпионлар Лигасида энг кўп гол урган ҳимоячига айланиб олди

Серхио Рамос Чемпионлар Лигасида энг кўп гол урган ҳимоячига айланиб олди

Серхио Рамос Чемпионлар лигаси тарихидаги энг кўп гол урган ҳимоячига айланди.

75-дақиқада "Ланс" ҳимоячиси Факундо Медина ўз жарима майдончаси ичида "Севилья" ҳужумчиси Юсеф Эн-Несирини йиқитди. Ҳимоячи Серхио Рамос нуқтадан дарвоза марказига зарба берди ва дарвозабон Брис Самба жамоасини қутқариб қолди.

Дарвозабон зарбадан олдин чизиқни тарк этгани учун бош ҳакам Феликс Звеер “Севилья” фойдасига яна пенальти қайта ижро этилишини маълум қилди. Иккинчи уринишда эса Рамос гол уришга муваффақ бўлди ва ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Бу испанияликнинг Чемпионлар лигасидаги 17-голидир. У Жерар Пике ва Роберто Карлосни ортда қолдириб, ҳимоячилар учун турнир рекордини ўрнатди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!