Сергелида тунда жанжал содир бўлди

Сергелида тунда жанжал содир бўлди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳудудида кўп қаватли уй олдида бир нечта фуқаро жанжаллашаётганлиги акс этган видео лавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 3 июл куни тахминан соат 23:00ларда Сергели тумани Қўйлиқ-5 даҳасида содир бўлган. Ўзаро таниш бўлган К.Ф., Б.А., Т.Ж., Ф.Р. ва И.У. оғзаки келишмовчилик сабабли жанжаллашиб кетишган. Жанжал оқибатида уч киши тиббиёт муассасасига мурожаат қилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли. Вафот этган ёки оғир жароҳат олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумондор шахслар ушланган. Тергов давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!