Санкт-Петербурглик ўсмир мактабда ўқотар қурол билан томоша кўрсатди

Санкт-Петербурглик ўсмир мактабда ўқотар қурол билан томоша кўрсатди

Санкт-Петербургнинг Калининский туманидаги ўрта мактаб ўқувчиси мактабга пневматик қурол олиб келиб, деворларга қарата ўқ отишни бошлади.

Бу ҳақда Россия ОАВлари хабар бермоқда, деб ёзади «Репорт».

Ҳодиса Санкт-Петербург шимолидаги мактаблардан бирида содир бўлган. Хуллас, 14 ёшли ўсмир мактабга пневматик тўппонча олиб келган. У танаффус пайтида деворга ўқ узганидан завқланган.

Маълумотларга кўра, ҳодисага ҳуқуқ-тартибот гуруҳи жалб қилинган. Ўқувчига нисбатан безорилик моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!