Самарқандда эри билан жанжаллашган аёл ўзини 3-қаватидан ташламоқчи бўлди

Самарқандда эри билан жанжаллашган аёл ўзини 3-қаватидан ташламоқчи бўлди

Жорий йилнинг 3 июнь куни тахминан соат 10:10 ларда Самарқанд шаҳри Шодлик маҳалласи С.Бухорий кўчасида жойлашган уйда можаро бўлаётганлиги юзасидан Шодлик МФЙга хонадон қўшнилари томонидан мурожаат келиб тушган.

Воқеа жойига зудлик билан маҳалла вакиллари ҳамда унга бириктирилган Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси, психолог кичик сержант Н.Санақуловалар етиб боришган вақтда, оиладаги эр-хотин У.Н. ва Б.Д. ўртасида жиддий можаро бўлаётганлигига гувоҳ бўлишган. Оиланинг психологик ҳолати оғир эканлиги натижасида У.Н.нинг турмуш ўртоғи Б.Д. ўз жонига қасд қилиш мақсадида яшаб турган уйининг 3 қаватидан ўзини ташламоқчи бўлганлиги аниқланди.

Тезкор олиб борилган қутқарув ишлари натижасида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси томонидан 2002 йилда туғилган Б.Д.нинг ҳаёти сақлаб қолинди. Бу ҳақда Миллий гвардия ахборот хизмати хабар берди.

Воқеа юзасидан хонадон эгалари билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ҳозирги вақтда ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган аёл, ушбу қилган ишидан қаттиқ афсусда эканлигини айтмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!