Россияда маст ҳайдовчи икки кишининг ўлимига сабаб бўлди

Россияда маст ҳайдовчи икки кишининг ўлимига сабаб бўлди

Кемерово вилоятининг Чебулинск туманида маст ҳолатда бўлган ҳайдовчи қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, у ерда бошқа автомашина билан тўқнашиб, қочиб кетган. Натижада икки киши вафот этган, иш қўзғатилган, дея хабар беради Ички ишлар вазирлиги Бош бошқармаси матбуот хизмати.

Таъкидланишича, фалокат бир кун олдин соат 09.00 (Тошкент вақти билан 07.00) да Р-255 "Сибир" автомагистралининг 395-километрида, Чебулинск муниципал округида содир бўлган.

"Nissan Sentra ва ВАЗ-2107 тўқнашди. Натижада маҳаллий автомашинанинг 70 ёшли ҳайдовчиси ва унинг 36 ёшли йўловчиси ҳалок бўлди. Nissan Sentra ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетди. Гумондор ҳибсга олинган, у 27 ёшли фуқаро бўлиб чиқди. У маст бўлгани тасдиқланди", дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!