Россия ТИВ: Агар НАТО Полшада ядровий иншоотлар жойлаштирса, бизнинг нишонимизга айланади

Россия ТИВ: Агар НАТО Полшада ядровий иншоотлар жойлаштирса, бизнинг нишонимизга айланади

«Агар НАТО Полша ҳудудида ядровий иншоотларни жойлаштирса, улар бизнинг қонуний нишонимиз бўлади».

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бундай уриниш беқарорлик келтириб чиқаради: «НАТО давлатларининг қўшма ядровий миссияларининг бизнинг чегараларга яқинлашаётгани Россия учун хавфни оширмоқда».

Дипломатнинг сўзларига кўра, бу Полша хавфсизлиги учун ҳеч нарсани ўзгартирмайди: «Бироқ, тегишли объектлар, албатта, нишонга айланади ва улар бизнинг ҳарбий режалаштиришимизда биринчи ўринда туради».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!