Россия Федерациясининг Татаристон Республикаси делегация аъзолари Самарқандда бўлди

Россия Федерациясининг Татаристон Республикаси делегация аъзолари Самарқандда бўлди

4 июл куни Самарқанд шаҳридаги Мономарказда Татаристон Республикаси меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Элмира Зарипова ҳамда таълим ва фан вазири Илсур Ҳадиуллин бошчилигидаги делегация аъзолари билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мутасаддилари, профессионал таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари масъуллари иштирокида учрашув ўтказилди.

Музокара давомида профессионал таълим соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш ва уларнинг Татаристон йирик ишлаб чиқариш компанияларида муносиб бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, мулоқотда икки давлат профессионал таълим муассасалари ўртасида тўғридан тўғри алоқаларни ривожлантириш ва ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга келишиб олдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!