Рэтклифф режаси: янги раҳбарият қўлида "МЮ"нинг етти юлдузи тақдири хавф остида қолди

Рэтклифф режаси: янги раҳбарият қўлида "МЮ"нинг етти юлдузи тақдири хавф остида қолди

Буюк Британиянинг энг бой одами бўлмиш Сэр Жим Рэтклифф "МЮ"нинг 25 фоиз акциясини харид қилди. Энди эса у клуб ичида бир қанча ўзгаришларга қўл уриши аниқ. Бу ўзгаришлар клуб тузилмалари, мураббийлар штаби ва футболчилар билан юз беради. Қуйида Рэтклифф томонидан сотиб юборилиши айтилган юлдузларни билиб оласиз.

1. Жейдон Санчо

Англия терма жамоаси аъзоси сентябрь ойида кечган "Арсенал"га қарши баҳсдан бери майдонга тушмади. Бунга Санчонинг тен Хагни танқид қилгани ва уни ёлғончига чиқаргани сабаб бўлган эди. Ҳозирга қадар ҳужумчи Эрик тен Хагдан кечирим сўрашни инкор қилиб келмоқда. Бу муаммо эса Рэтклифф томонидан нафақат футболчини, балки мураббийни ҳам ишдан ҳайдаш билан ечилиши мумкин.

2. Каземиро

Беш бор ЕЧЛни ютган бразилиялик, "Реал" ярим ҳимоясида узоқ вақт катта ишни бажариб келганди. Аммо у бу мавсумда "МЮ" сафида кераклича жамоага ёрдам бера олмаяпти. Мухлислар ҳам Каземирони сотиб юбориш тарафдори. Унинг ўрни эса ёш Коби Мейну билан тўлдирилмоқда. Каземиро катта маош олади. Модомийки, унинг фойдаси жамоага тегмас экан, демак, у кетиши керак.

3. Антони

"Манчестер Юнайтед" тарихидаги энг қиммат иккинчи футболчи бўлган Антони ўзига билдирилган ишончни оқлай олмади. Бир ярим йил давомида 85 миллион фунтлик ҳужумчи жами 8 та гол ва 3 та ассист қайд этди холос. 22 ёшлининг ёмон спорт формаси ва катта маоши, унинг тақдирини хавф остига қўйиши аниқ.

4. Рафаэль Варан

Варан фаолияти давомида жаҳон чемпиони бўлишдан ташқари, 4 бор ЕЧЛ бош совринига эга чиққан. Аммо сўнгги пайтларда у "МЮ"да муаммоларга дуч келди. Хусусан, ҳимоячи тен Хаг билан келишмай қолгани айтилмоқда. Шу сабабали, Варан келажаги ҳақида ўйлай бошлади. Январда кетиш, футболчи ва клуб учун оптимал ечим бўлади.

5. Харри Магуайр

Магуайр бир неча ой олдин жуда уятли аҳволга тушган эди. Ҳамма нарса унинг зиёнига ишлай бошлайди. Ёзда Магуайр "Вест Хэм"га ўта олмай қолади. Шунга қарамай, у ўзига кела олди. Аммо Рэтклифф Магуайр билан хайрлашишни истаб қолиши мумкин. Негаки, унинг маоши жуда баланд.

6. Андре Онана

Онананинг "МЮ"даги дебют мавсуми расволардан расво кечмоқда десак, муболаға қилмаган бўламиз. Камерунликнинг майдондаги ҳаракати, мухлисларнинг Де Хеанинг қадрига етишларига олиб келмоқда. Агарда Онана ўзини ўнглаб олмаса, у ҳам январда сотиб юборилади.

7. Бруну Фернандеш

Португалиялик юлдуз "МЮ" сафидаги энг барқарор футболчилардан бири саналади. У 2020 йилнинг қишида "Спортинг"дан харид қилинади. Аммо Фернандешнинг майдондаги болаларча қилиқлари ва бўлар-бўлмасга эътироз билдириши, мухлисларни жаҳлини чиқармоқда. Баъзилар ундан сардорлик боғичини олиб қўйиш керак деса, қолганлар эса уни сотиш лозим деб билади. Рэтклифф бу борада якуний қарорни беради. Балки, Бруну қишда эмас, ёзда сотувга қўйилар...


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!