"Реал" – ЕЧЛ ярим финалига энг кўп марта чиққан жамоа

"Реал" – ЕЧЛ ярим финалига энг кўп марта чиққан жамоа

“Реал” 17-марта Чемпионлар лигасининг ярим финалига чиқди.

Карло Анчелотти шогирдлари чорак финал босқичида “Манчестер Сити”ни мағлуб этишди (3:3, 1:1, пенальтилар бўйича 4:3) ва кейинги босқичга йўл олди. Мадридликлар рекорд даражадаги 17-марта ярим финалда иштирок этади.

Бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринни "Бавария" эгаллаб турибди - мюнхенликлар "Арсенал"ни (2:2, 1:0) мағлуб этиб, 13-марта ярим финалга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги 10 календарь йилида “Реал Мадрид” 11 та имкониятдан 9 марта ярим финалга чиққан. Энг яқин таъқибчилар ушбу давр учун қуйидаги кўрсаткичларга эга:

"Бавария" - 6 та ярим финал, "Манчестер Сити" - 4, "Атлетико" - 3, "ПСЖ" - 3, "Ливерпуль" - 3, "Барселона" - 2, "Челси" - 2, "Ювентус" - 2.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!