40 кунлик хотира: Крокусдаги содир этилган терактга 40 кун бўлди

40 кунлик хотира: Крокусдаги содир этилган терактга 40 кун бўлди

Крокусдаги фожиа содир бўлган кундан бошлаб 40 кун

Бугун Москва яқинидаги Крокусдада содир этилган терактга 40 кун бўлди. Фожиа содир бўлган жойда қурбонларни хотирлаш маросими бўлиб ўтди.

Хотира маросимида руҳонийлар ва кўнгиллилар, ҳалок бўлганларнинг яқинлари иштирок этди. Улар ўз-ўзидан пайдо бўладиган ёдгорликка ўйинчоқлар ва гуллар олиб келишда давом этмоқда, деб ёзади «Коммерсант».

Москва вилояти губернатори Андрей Воробёв Телеграмъда Россия Қизил Хоч жамғармасига терактдан сўнг ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг оилаларига ёрдам кўрсатиш учун 1,6 миллиард рублдан ортиқ маблағ йиғилгани ҳақида маълум қилди.

Теракт ишига 10 дан ортиқ одам алоқадор. Уларнинг аксарияти Тожикистон фуқаролари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!