ASTRA: Украина бугун тунда Қримдаги Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг 3 та ҳарбий қисмига ҳужум қилди

ASTRA: Украина бугун тунда Қримдаги Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг 3 та ҳарбий қисмига ҳужум қилди

Симферопол aтрофидаги Донское қишлоғида жойлашган Россия Мудофаа вазирлиги Жанубий ҳарбий округига қарашли ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳарбий қисмидан ракеталар билан ҳужумга учради. Натижада бўлинма ҳудудида ёнғин содир бўлган, Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари жароҳатланган, уларнинг сони номаълум.

Бундан ташқари, Россия Мудофаа вазирлигига қарашли 31-ҳаво ҳужумидан мудофаа дивизиясининг Қора денгиз ва Саки минтақаларидаги ҳарбий нишонларига зарбалар берилди. Қора денгиз минтақасида Россия Мудофаа вазирлигининг 4 нафар ҳарбий хизматчиси яраланди.

Аввалроқ телеканал Жaнкойдаги аэродромга тунда баллистик ракеталар билан ҳужум қилингани ҳақида хабар берган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!