Беларус ШҲТга қабул қилинди

Беларус ШҲТга қабул қилинди

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) Остонадаги саммити Беларусни ассоциацияга қабул қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни имзолаш билан бошланди, деб ёзади «ТАСС».

Саммит аввалида Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳужжатларни имзолашни таклиф қилган. Унинг сўзларига кўра, Беларус «қисқа вақт ичида ШҲТга аъзо бўлиш йўлидаги барча зарур тартиб-қоидаларни бажарди».

Шундай қилиб, мамлакат ташкилотнинг тўлиқ ҳуқуқли, ўнинчи аъзосига айланди. Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳам худди шундай мақомга эга.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!