“Қизилқум” ва “Хоразм” Ўзбекистон кубоги чорак финалида

“Қизилқум” ва “Хоразм” Ўзбекистон кубоги чорак финалида

Футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг нимчорак финалидан ўрин олган "Машъал" - "Қизилқум" учрашувлари 120 дақиқа давом этди.

Учрашувнинг 38-дақиқасида Муҳаммадали Ғиёсов гол уриб, “Қизилқум”ни олдинга олиб чиққан бўлса, Майкл Бабатунде 71-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Гарчи ўйиннинг асосий вақти давомида ҳар икки жамоада бир нечта қулай вазиятлар содир бўлган бўлса-да, ҳисоб ўзгармади ва жамоалар экстра таймга йўл олди.

Унда Шаҳзодбек Раҳматуллаев 110-дақиқада “Машъал” дарвозасини ишғол қилган бўлса, Муҳаммадали Ғиёсов 120-дақиқада дубл қайд этди. Шу тариқа, “Қизилқум” 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Шунингдек, “Олимпик МобУз” ва “Хоразм” клублари баҳси 1:2 ҳисобида якунланди.

Бугун Ўзбекистон кубогининг нимчорак финалидан ўрин олган яна иккита учрашув бўлиб ўтади. Жумладан, Тошкентда «Олимпик» ва «Андижон» ўзаро баҳс олиб борса, Олмалиқда «Металлург» «Сурхон»ни синовдан ўтказади.

Ушбу учрашувлар маҳаллий вақт билан соат 20:30 да бошланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!