Ҳиндистонда одамларни Ойга олиб чиқа оладиган ракета ишлаб чиқилади

Ҳиндистонда одамларни Ойга олиб чиқа оладиган ракета ишлаб чиқилади

Ҳиндистон одамларни Ойга олиб чиқишга мўлжалланган ракета ишлаб чиқишни бошлади.

Бу ҳақда NDTV телеканали Ҳиндистон коинот тадқиқотлари ташкилоти раҳбари Шридхар Паникер Сомнатхга таяниб хабар берди.

Одам ташувчи ракетага Next Generation Launch Vehicle (NGLV) деб ном берилди. Унинг қуйи қисмлари суюқ кислород ва метандан фойдаланган ҳолда қувват олади, юқори қисми эса криоген двигателда ишлайди, деб хабар беради lenta.ru.

Ҳиндистон коинот тадқиқотлари ташкилоти раҳбарининг сўзларига кўра, ракета 40 тоннадан ортиқ фойдали юкни Ернинг уйи орбитасига олиб чиқа олади. У 2040 йилгача Ойга биринчи ҳиндистонликни олиб чиқиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!