Москвада бугун кузатувлар тарихида кузатилган рекорд иссиқ харорат янгиланиши мумкин

Москвада бугун кузатувлар тарихида кузатилган рекорд иссиқ харорат янгиланиши мумкин

Москвада бугун кузатувлар тарихида кузатилган рекорд иссиқ харорат янгиланиши мумкин.

Нафақат, Москва, балки Россиянинг кўплаб ҳудудларида иссиқ ҳарорат тўлқини сақланиб турибди. Бу каби иссиқлик тўлқини жойларда яқин 150 йилликда кузатилмаган юқори хароратларни тақдим этмоқда.

Кеча тунда Москвада суперячейкали конвектив булутлар москваликларни хавотирга тушурди. Метеорологияда "аномалиялар кетидан бошқа бир аномал ҳодисаларни чақиради" деган тушунча бор.

Москва шаҳрида сўнгги икки уч кунликда жуда ҳам юқори иссиқлик аномалияси кузатилмоқда. Москва "иссиқлик ороли" омили сабаб, иссиқлик атрофга нисбатан юқори.

Ҳозирги ёзнинг пик иссиқ даври учун бу яна хам кучли жараёнларни чақириши табиий. Бугун хам тунга бориб, Москвада кучли чақмоқ—момақалдироқли булутли жараёнлар кузатилиши мумкин.

Эль-Ниньо ёки унинг сўнишида Россия хар доим турли хил об—ҳаво аномалиялари қаршисида қолади. Чунки, иқлим исиши шимолий қутб доираларила бошқа минтақаларга нисбатан юқори суръатларда исимоқда


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!