АҚШ Японияда 48 та Ф-35А қирувчи самолётини жойлаштиришни режалаштирмоқда

АҚШ Японияда 48 та Ф-35А қирувчи самолётини жойлаштиришни режалаштирмоқда

АҚШ яқин бир неча йил ичида Японияга 48 та бешинчи авлод Ф-35А қирувчи самолётларини жойлаштиришни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Япония Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Ёсимаса Хаяши матбуот анжуманида журналистларга маълум қилди.

Унга кўра, яқин бир неча йил ичида Япониянинг Мисава ҳарбий-ҳаво базасида 48 та Ф-35А ва 36 та Ф-16 қирувчи самолётлари жойлаштирилади. Шу билан бирга, улар мос равишда Мисавада жойлаштирилган Ф-16 ва Ф-15 ни алмаштирадилар. «Биз буни АҚШ Қуролли Кучлари салоҳиятини, шунингдек, Япония-Америка иттифоқининг олдини олиш ва жавоб бериш салоҳиятини янада оширишга қаратилган қадам сифатида қараймиз», деди у.

Аввалроқ Пентагон ҳам тегишли режаларини эълон қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!