Рамос «Реал»ни қачон тарк этишини билдириб қўйди
«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос тўрт йилдан сўнг, клубни тарк этишига ишора қилди.
32 ёшли футболчи бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги ёзишмалари орқали билдириб қўйган.
У «Ювентус»га қарши ўйинда сардорлик боғичи билан майдонга тушган дўсти Лукас Васкесга мурожаат қилиб: «Сенда яна тўрт йил бор, кейин боғични бераман... (Начо, Карвахаль…)», деб ёзди.
Эслатиб ўтамиз, Рамоснинг «Реал» билан имзолаган шартномаси 2020 йилгача амал қилади.
Manba: tribuna.uz
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).