Туркия Шушада консуллик очиш учун ариза топширди

Туркия Шушада консуллик очиш учун ариза топширди

Туркия республиканинг Қорабоғ вилоятининг Шуша шаҳрида консуллик очиш учун Озарбайжонга мурожаат қилди. Бу ҳақда бугун Туркиянинг Бокудаги элчиси Cаҳит Багжи журналистларга маълум қилди.

Дипломатнинг айтишича, бу борада маслаҳатлашувлар олиб борилмоқда.

«Хонкендида консуллик очиш учун шаҳар тайёр бўлиши керак. Шушада консуллик очиш учун ариза топширдик. Бу борада икки давлат ўртасида музокаралар давом этмоқда», - деди Багжи.

Элчининг сўзларига кўра, Туркия «бу жараённи баҳоламоқда ва вақти келганда маълум қилинади».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!