Бўстонлиқда кадастр ходимини калтакланган шахсларга "иш" очилди

Бўстонлиқда кадастр ходимини калтакланган шахсларга "иш" очилди

Куни кеча Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Кадастр агентлиги ходими хизмат вазифасини бажараётган вақтда калтаклангани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Кадастр агентлиги Миллар телеканалига маълумот берди.

Аниқланишича, юқорида кўрсатилган манзилда яшовчи фуқаронинг қўшниси томонидан йўл беркитилиб, девор қурилганлиги юзасидан йўлланган мурожаатни Кадастр ходими жойига чиқиб ўрганиш давомида видеотасвирдаги ҳолат юз берган.

Бўстонлиқ туманида хизмат вазифасини бажараётган кадастр ходимига қаршилик кўрсатган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!