Тошкентда қизчаларини ширинлик сотишга мажбурлаган оналар огоҳлантирилди

Тошкентда қизчаларини ширинлик сотишга мажбурлаган оналар огоҳлантирилди

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани ҳудудида вояга етмаган болаларнинг йўл бўйида ширинликлар сотиб юрганлиги ҳақидаги хабар чоп этилди.

Хабарда акс эттирилган ҳолат туман ҳокимлигининг тегишли масъуллари, кўрсатилган манзил яқинида жойлашган масжид имоми ва бошқа масъуллар иштирокида ўрганилди.

Ўрганишлар жараёнида Убай ибн Каъб масжида олдида Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи уч нафар аёллар фарзандлари билан енгил пул топиш мақсадида тиланчиликка чиққанлиги ва ширинлик сотиб юрган қизчалар шу аёлларнинг фарзанлари эканлиги аниқланди.

Ушбу аёлларга тушунтириш берилди ва яна шундай тартиббузарлик қилинса, болаларнинг ҳаётини хавф остида қолдириб, ширинлик сотишларига йўл қўйилса, болаларни ҳимоя қилиш комиссияси томонидан ота-оналарга чора кўрилиши бўйича огоҳлантириш берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!