«Бугунги даврда матбуот — нафақат кўзгу, балки мудофаа, хавфсизлик масаласи даражасидаги институтдир» — Комил Алламжонов

«Бугунги даврда матбуот — нафақат кўзгу, балки мудофаа, хавфсизлик масаласи даражасидаги институтдир» — Комил Алламжонов

Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари нодавлат телеканаллар вакиллари билан учрашув ўтказди. Маълум қилинишича, унда сўз эркинлиги, миллий контент ва болалар учун сифатли медиа маҳсулотларни яратиш масалалари муҳокама қилинган.

«Шу ўринда Президентимизнинг матбуот ва сўз эркинлиги борасидаги позициялари жуда қатъийлиги, очиқлик сиёсатисиз тараққиётга эришиш қийинлиги яна бир бор таъкидланди.

Албатта, муаммолар кўп. Матбуот эркинлиги юзасидан рейтингларимизда ўзгариш бор. Лекин биз бугун эркин матбуотни ҳуқуқий майдонга олиб чиқмас эканмиз, муаммолар судларда ҳал бўлишига эришмас эканмиз, тараққиёт ўрнига хаос пайдо бўлиши, журналист ёки блогерман деб турли ноқонуний ҳаракатлар, шантаж, фирибгарлик ҳолатларига йўл қўйилиши натижасида жабр кўрган фуқаролар сони ортиб кетишига сабабчи бўламиз. Афсуски, бундай ҳолатлар бўлди. Рейтинг тузилишида шу каби ҳодисалар ҳам таъсир қилди деб ўйлайман.

Ривожланиш ҳеч қачон силлиқ бўлмайди. Ўйин қоидаси аниқ-равшан ва ҳамма учун тенг бўлсагина, ривожланиш бўлади. Сўз эркинлиги – бу барчанинг ҳуқуқи. Матбуотнинг ҳам, унда акс эттирилаётган шахсларнинг ҳам. Шу мувозанатни ушлаш муҳим. Демак, ортга йўл йўқ – бу аниқ. Фақат олдинга. Олдинга – ҳуқуқ, меъёр ва қонун доирасида, олдинга.

Ҳали яна кўп муаммолар бўлиши мумкин ва бу табиий. Лекин бу муаммолар биз бошлаган ислоҳотларга соя солмаслиги керак. Чунки бугунги даврда матбуот – нафақат кўзгу, балки мудофаа, хавфсизлик масала даражасидаги институтдир», – деб ёзади Комил Алламжонов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!