"ПСЖ" Мбаппе ўрнига 4 та юлдуздан бирини олиб келмоқчи

"ПСЖ" Мбаппе ўрнига 4 та юлдуздан бирини олиб келмоқчи

"ПСЖ" ёзги трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда.

"Реал" билан деярли келишувга эришган Килиан Мбаппе тез орада Луис Энрике жамоаси сафини тарк этади. 25 ёшли форварддан айриладиган парижликлар унинг ўрнига бошқа бир юлдуз футболчини сотиб олмоқчи. L'Equipe нашри хабарига кўра, Лига 1 гигантининг қисқа рўйхатига ҳозирда Хвича Кварацхелия («Наполи»), Рафаэль Леау («Милан»), Бернарду Силва («Манчестер Сити») ва Виктор Осимхен («Наполи») киритилган.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни "ПСЖ" Чемпионлар лигасидаги иштирокини якунлаб, ярим финалда Дортмунднинг "Боруссия"сига мағлуб бўлди (умумий ҳисобда 0:2).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!