Касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади: Макрон Олимпиада олдидан бошпанасизларни кўчириб юборяпти

Касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади: Макрон Олимпиада олдидан бошпанасизларни кўчириб юборяпти

Макрон Париж Олимпиадаси олдидан «ижтимоий тозалаш» ва «қашшоқликни яширишга» уринишда айбланмоқда, деб ёзади Daily Mail.

Таблоид нашрининг ёзишича, Франция президенти Сена соҳилидаги бошпанасиз лагерларни тозалаш учун махсус кучларни юборган. Нашрга муҳожирлардан бирининг айтишича, уларнинг ҳаммаси ҳозир қўрқувда яшамоқда, чунки “[ҳокимият] уларнинг «бу ерда бўлишини» истамайди.

Асосий мақсад – хорижий делегациялар келгунига қадар Париждан барча чодирлар ва ухлаш учун қопларни олиб ташлаш. Шаҳар мерияси ёнидаги лагердан ҳайдалганлар шаҳардан 400 км узоқликда олиб кетилган, деб ёзади Daily Mail..

Le Revers de la Medaille хайрия гуруҳининг ҳисоботида айтилишича, уйсизларни кўчириш сони тобора ортиб бормоқда ва Ўйинлар арафасида кўпаяди. Расмийлар «ижтимоий тозалаш» ни инкор этиб, лагерларни «гигиена ва хавфсизлик нуқтаи назаридан» ёпаётганини айтишмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!