Инсонларнинг ўлимига сабаб бўлган табиий офат: Туркия ТИВ Бразилияга ҳамдардлик билдирди

Инсонларнинг ўлимига сабаб бўлган табиий офат: Туркия ТИВ Бразилияга ҳамдардлик билдирди

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Бразилияда содир бўлган ва ўнлаб инсонларнинг ўлимига сабаб бўлган табиий офат юзасидан баёнот берди.

«Бразилияда кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва кўп зарар кўрганидан чуқур қайғудамиз», — дейилади баёнотда.

Матн шундай давом этади: «Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Бразилия ҳукумати ва халқига ҳамда қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради».

Бразилия жанубидаги Рио-Гранде-ду-Сул штатида ўтган ҳафтадан бери давом этаётган ёмғирлар оқибатида ўнлаб одамлар сув тошқини қурбони бўлди.

Штат фуқаролик мудофааси бўлими томонидан берилган баёнотда қурбонлар сони 107 нафарга, бедарак йўқолганлар сони 136 нафарга, жароҳатланганлар эса 374 нафар касалхонага ётқизилгани, қидирув-қутқарув ишларининг узлуксиз давом этгани қайд этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!