АҚШ Хитойдан электромобиллар учун божхона тўловларини оширади

АҚШ Хитойдан электромобиллар учун божхона тўловларини оширади

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти келгуси ҳафта Хитойдан келадиган тоза энергия маҳсулотларига тарифларни оширишга ва электр транспорт воситаларига солиқларни тахминан тўрт баравар оширишга тайёрланмоқда.

АҚШ матбуоти хабарларига кўра, Хитойнинг тоза энергия маҳсулотлари экспортини ошираётгани белгилари Вашингтонда хавотир уйғотди.

Бу маълумотларга кўра, Байден маъмурияти яқин кунларда Хитойдан олиб келинган тоза энергия маҳсулотларига божхона тўловларини оширишга ҳозирлик кўрмоқда ва Хитойда ишлаб чиқарилган электромобиллар учун солиқ тахминан 4 баробар оширилади.

Тарифлар 14 май куни эълон қилиниши кутилмоқда ва Хитойда ишлаб чиқариладиган муҳим минераллар, қуёш энергияси маҳсулотлари ва батареяларга таъсир қилади.

АҚШ расмийлари электромобиллар импортига эътибор қаратмоқда ва бож ставкасини 25 фоиздан тахминан 100 фоизга ошириши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!