Путин бош вазир лавозимига кимни таклиф қилди?

Путин бош вазир лавозимига кимни таклиф қилди?

Россия парламенти қуйи палатаси Дума спикери Вячеслав Володин мамлакат раҳбари Владимир Путин бош вазир лавозимига Михаил Мишустин номзодини илгари сурганини маълум қилди.
Дума раиси Володин ўзининг Телеграмъдаги постида «Президент Владимир Владимирович Путин Мишустин Михаил Владимирович номзодини Давлат Думасига бош вазир лавозимига тақдим этди», деб ёзди.
Дума бугун бўлиб ўтадиган ялпи мажлисида Мишустин номзодини маъқуллаши кутилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин расман ўзининг бешинчи муддатини бошлаганидан сўнг Мишустин бошчилигидаги Россия ҳукумати қонунга мувофиқ истеъфога чиқди. Мишустин ҳукумат ваколатларини янги сайланган Россия президентига ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳукумат истеъфога чиққанидан кейин янги ҳукуматни шакллантириш жараёни расман бошланди.
Мамлакат қонунларига кўра, бош вазир номзоди парламентнинг қуйи палатаси – Думада қабул қилинганидан кейин президент томонидан тегишли фармонни имзолаш орқали лавозимга тайинланади. Янги Бош вазир янги ҳукумат таркибига кирадиганлар рўйхатини лавозимга киришганидан кейин камида бир ҳафта ўтгач Президентга тақдим этиши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!