Мойка дарёсига автобус қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони ошди

Мойка дарёсига автобус қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони ошди

ТАСС тезкор хизматларга таяниб, уч киши ҳалок бўлгани, олти киши шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар тарқатган.

«Фонтанка» маълумотига кўра, қурбонлар сони 6 нафарни ташкил этмоқда. Шот маълумотига кўра, қутқарувчилар олиб чиққан саккиз кишидан ташқари, ўнга яқин киши автобусни мустақил равишда тарк этган.

Ёрдамга келган ишчилар камида икки кишини Мойка дарёсига қулаган автобусдан чиқариб олишган, деб хабар берган «Осторожно, новости» нашрига гувоҳлар.

Маҳаллий расмийларга кўра, автобусда жами 20 киши бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, яқин атрофда бўлган меҳнат муҳожирлари автобус йўловчиларига ёрдам кўрсатишга ошиққан.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!