Тошкентда ўқувчилар «қартабозлик» қилишдими? Ҳолатга аниқлик киритилди

Тошкентда ўқувчилар «қартабозлик» қилишдими? Ҳолатга аниқлик киритилди

Ижтимоий тармоқ саҳифаларида «Мактабми бу ё КАЗИНОМИ?» сарлавҳаси остида тарқалган видео хабар юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Видеолавҳада акс этган воқеа бундан икки йил аввал, яъни 2022/2023-ўқув йилининг тахминан октябрь-ноябрь ойларида Мирзо Улуғбек туманидаги 187-мактабнинг 10-«Э» синф ўқувчилари Р.Р., А.А., А.Ш. лар иштирокида информатика дарси чоғида юз берган. Ўқувчилар устозига билдирмасдан «қартабозлик» қилишган, бу ҳолатни ўқитувчи кўрмаган.

Бу воқеа ўша пайтнинг ўзида мактаб маъмурияти, ички ишлар ходимлари, психолог, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама қилиниб, профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган. Ўз навбатида ўқувчиларнинг ота-оналаридан «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги Кодекснинг 47-моддасига асосан жарималар ундирилган. Ҳолатни тасвирга олган ўқувчилар ўқув йили охирида бошқа мактабга ўтишган.

Афсуски, эски видео тасвирнинг қарийб икки йилдан сўнг, яна ижтимоий тармоқ саҳифаларида қайта чоп этилганлиги ташвишланарлидир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!