Эрон, Хитой ва Россия Қўшма Штатлардаги демократияни фаол равишда йўқ қилмоқда

Эрон, Хитой ва Россия Қўшма Штатлардаги демократияни фаол равишда йўқ қилмоқда

Эрон, Хитой ва Россия АҚШдаги президентлик сайловлари натижаларига таъсир ўтказиш учун саъй-ҳаракатларини кучайтирди, деб огоҳлантирди Федерал қидирув бюроси. АҚШнинг барча рақиблари сунъий интеллект тақдим этган янги имкониятлардан ўз мақсадлари учун фойдаланмоқда, деб ёзади The Hill.

Бу давлатлар Америка жамиятида бўлинишни янада кучайтиришга ва демократик жараёнлар ва институтларга ишончни сусайтиришга интилмоқда.

Хитой аллақачон Россия томонидан қўлланилган усуллардан, яъни ижтимоий тармоқларда сохта аккаунтлар яратиш ва дезинформация тарқатишдан фойдаланмоқда.

Россия эса сайловлар ҳалоллигига ва унинг натижаларига ишончни сусайтириш учун ҳукумат тизимларига кириш имконига эга агентларни сафарбар қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!