ПСЖ Мбаппесиз келаси мавсум учун уй либосини тақдим этди

ПСЖ Мбаппесиз келаси мавсум учун уй либосини тақдим этди

ПСЖ 2024/25 йилги мавсум учун уй либосини намойиш қилди.

ПСЖнинг янги либоси жамоа 2022/23 йилги мавсумда кийган либосига жуда ўхшайди. Ўша мавсумда ўртадаги кенг чизиқ оқ эди, аммо бу мавсумда у қизил бўлади. Дизайн деярли бир хил.

Эътиборлиси, жамоанинг юлдуз ҳужумчиси Килиан Мбаппе янги форма тақдимотида иштирок этмади.

ПСЖ Мбаппенинг кетишини ҳали расман эълон қилмаган, бироқ якшанба куни "Тулуза"га қарши ўйин вақтида хайрлашув маросими бўлиб ўтиши хабар қилинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!