Хитойнинг жорий ҳисоб баланси жорий йилнинг биринчи чорагида 39,2 миллиард долларлик профицит билан чиқди

Хитойнинг жорий ҳисоб баланси жорий йилнинг биринчи чорагида 39,2 миллиард долларлик профицит билан чиқди

Хитойнинг жорий ҳисоб баланси жорий йилнинг биринчи чорагида 39,2 миллиард долларлик профицит билан чиқди.

Хитойнинг Валюта клиринги давлат бошқармаси (SAFE) 2024 йил январь-март ойлари учун жорий ҳисоб маълумотларини эълон қилди.

Ташқи савдо, хизматлар, инвестициялар ва жорий трансфертлардаги даромад-харажат баланси йиғиндисини ифодаловчи жорий операциялар ҳисоби биринчи 3 ойда 39,2 миллиард доллар профицитни ташкил этди.

Ушбу даврда ташқи савдода 121,1 миллиард доллар, хизматлар олди-сотдиси бўйича 61 миллиард доллар, инвестисиялар бўйича 24,3 миллиард доллар ва жорий трансфертлар бўйича 3,4 миллиард доллар ижобий сальдо кузатилди.

Жорий операциялар баланси профицитининг ялпи ички маҳсулотга нисбати 0,9 фоизни ташкил этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!