Қурилиш анжомлари ўғрисига жиноят иши очилди

Қурилиш анжомлари ўғрисига жиноят иши очилди

Термиз шаҳрида 2022 йил 3 август куни Термиз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимининг хабарига кўра, шаҳарнинг “Гулистон” маҳалласида яшовчи, Р.Камрон (исм шарифлар ўзгартирилган) вилоят ИИБнинг “102” хизматига қилган мурожаатида, 16 июль куни соат 16:00 ларда, яшаш уйидан, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшовчи, Ш.Шодмон, қурилиш ишларида фойдаланиши учун берган 400.000 (тўрт юз минг) сўмлик 1 дона “Titan” номли балгарка кесувчи қурилма, 250.000 (икки юз минг) сўмлик 1 дона “Bosch” номли дрелл қурилмаси, 400.000 (тўрт юз минг) сўмлик 1 дона “Maketo” номли перфоратор, 650.000 сўмлик 1 дона сув насосини ўғирлаб, кетганлигини билдирган.

3 август куни Ш.Шодмонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!