Қозоғистонлик сайёҳлар Греция оролига ўт қўйишди

Қозоғистонлик сайёҳлар Греция оролига ўт қўйишди

Греция ҳукумати Қозоғистондан келган 13 нафар сайёҳни ҳибсга олди ва улар ижарага олган яхтани мусодара қилди. Бунга Гидра курорт оролидаги ёнғин сабаб бўлди, деб хабар беради Pro news.

Греция полициясига кўра, Агиос Николаос пляжи яқинида яхтада дам олаётган қозоғистонликлар орол томон пиротехника отишган ва тасодифан қарағай ўрмонига ўт қўйган. Улар ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилишди, аммо беҳуда, шундан сўнг улар ўт ўчириш бўлимига қўнғироқ қилиб, кетишни хоҳлашди.

Мерия ўрмонда ёнғин қўзғатган хорижликларни судга бермоқчи.

Гидра ороли кўплаб сув манбалари билан машҳур. Механиклаштирилган транспорт тақиқланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!